Abstract:
Гипотиреоз қалқонсимон без гормонлари секрециясининг камайиши ёки нишон аъзоларда рецепторлар
сезгирлигининг пасайиши натижасида келиб чиқади.
Маълумки, қалқонсимон без гормонларига сезгир рецепторлар организмнинг деярли барча тўкималарида
мавжуд бўлиб, жумладан юрак миокарди ва томирлар эндотелийсига ҳам таъсир қилади. Шу сабабли,
қалқонсимон без касалликлари билан оғриган кўплаб беморларда юрак қон-томир тизими патологияси ривожланиш хавфи юқори бўлади. Гипотиреозни ўринбосар
гормон терапия билан даволашнинг юрак қон-томир
тизимига таъсири борасида турли илмий қарашлар
мавжуд бўлиб, бу масала хали ҳануз аниқ тўхтамга эга
эмас ва долзарблигича қолмокда.