Abstract:
Ковид-19 пандемиясидан кейинги даврда барча паренхиматоз аъзолар
жумладан, ошқозон ости безида ривожланадиган патоморфологик ўзгаришларнинг ўзига хос
жихатлари бу, без тўқимаси қон томирлари ички юзаси эндотелийсини зарарланишидир.
Жумладан, ковид-19 инфекциясида ошқозон ости бези қон томир эндотелийсининг бўкиши,
томир бўшлиғини торайиши натижасида панкреаснинг морфофункционал жихатларини
камайиши ва эндокрин тизимидаги продуктив функциясининг камайиши билан боғлиқдир.
Айнан, ковид-19 инфекциясида илк бор аниқланган қандли диабет ташхисни айнан 19-33
ёшдагиларда кўп учраши ва касаллик даврида беморларда гипергликемик команинг юзага
келиши билан танотогенез механизмини энг оғриқли нуқтаси бўлиб қолди. Айни тадқиқот
ишмизда, ковид-19 инфекциясида ошқозон ости безида юзага келадиган ўзагиршлар хақида
қисқача маълумотлар келтирилган