DSpace Repository

Овулятор дисфункция билан боғлиқ бачадондан аномал қон кетган аёлларда эходопплерометрик кўрсаткичлар таҳлили

Show simple item record

dc.contributor.author Абраева Н.Н., Шукуров Ф.И.
dc.date.accessioned 2025-10-18T05:14:22Z
dc.date.available 2025-10-18T05:14:22Z
dc.date.issued 2025-09
dc.identifier.uri http://repo.tma.uz/xmlui/handle/1/2122
dc.description.abstract Бачадондан аномал қон кетишлар (БАҚК) репродуктив ёшдаги аёлларда энг кўп учрайдиган гинекологик муаммолардан бири бўлиб, уларнинг асосий сабабларидан бири овулятор дисфункция ҳисобланади. Эхографик ва допплерометрик тадқиқотлар ушбу ҳолатларни эрта аниқлаш ва патогенетик механизмларни баҳолашда муҳим аҳамиятга эга. Мақсад. Овулятор дисфункция билан боғлиқ бачадондан аномал қон кетган аёлларда эхографик ва допплерометрик кўрсаткичларни таҳлил қилиш. Методлар. Тадқиқот проспектив кузатув ва ретроспектив таҳлил элементлари билан олиб борилди. Жами 120 аёл 4 та гуруҳга ажратилди (18–25 ёш, 26–35 ёш, 36–41 ёш ва назорат). Эндометрий қалинлиги, тухумдон ҳажми, антрал фолликуллар сони ва доминант фолликул ривожланиши баҳоланди. Допплер тадқиқотларида бачадон ва тухумдон артериялари резистентлик индекси (RI) ва пульсация индекси (PI) ҳисобланди. Натижалар. Эндометрий қалинлиги (p<0,001), тухумдон ҳажми (p<0,01) ва антрал фолликуллар сони (p<0,001) репродуктив ёш ўсиши билан изчил равишда пасайди. Доминант фолликула шаклланиши III-гуруҳда фақат 26,7% ҳолатда қайд этилди. Допплер натижаларига кўра, RI ва PI қийматлари ёш билан изчил ошиб борди (p<0,001), бу эса эндометрий перфузияси ва овариал трофиканинг сусайишига ишора қилади. Хулоса. Эхографик ва допплерометрик кўрсаткичлар овулятор дисфункция билан боғлиқ БАҚК ҳолатларида морфофункционал ўзгаришларнинг асосий биомаркерлари ҳисобланиб, индивидуал терапия ва профилактика тактикаларини ишлаб чиқишда муҳим диагностик аҳамиятга эга. en_US
dc.language.iso other en_US
dc.publisher Tashkent, Uzbekistan en_US
dc.subject аномал қон кетиш, овулятор дисфункция, эхография, допплерометрик таҳлил, эндометрий, овариал захира. en_US
dc.title Овулятор дисфункция билан боғлиқ бачадондан аномал қон кетган аёлларда эходопплерометрик кўрсаткичлар таҳлили en_US
dc.type Article en_US


Files in this item

This item appears in the following Collection(s)

Show simple item record

Search DSpace


Advanced Search

Browse

My Account