DSpace Repository

Эндометриал дисфункция билан боғлиқ бачадондан аномал қон кетган аёлларда эхографик кўрсаткичларнинг дифференциал ташхис ва прогнозлашда қўлланиши

Show simple item record

dc.contributor.author Гаипова Н.М., Шукуров Ф.И.
dc.date.accessioned 2025-10-18T05:38:45Z
dc.date.available 2025-10-18T05:38:45Z
dc.date.issued 2025-09
dc.identifier.uri http://repo.tma.uz/xmlui/handle/1/2124
dc.description.abstract Бачадондан аномал қон кетишлар (БАҚК) репродуктив ёшдаги аёлларда кўп учрайдиган гинекологик патология ҳисобланади. Уларнинг асосий сабабларидан бири эндометриал дисфункция бўлиб, эндометрийнинг циклик ўзгаришлари ва васкуляризация жараёнлари издан чиқиши билан тавсифланади. Эхографик кўрсаткичлар (эндометрий қалинлиги, тухумдон ҳажми, антрал фолликулалар сони) ушбу ҳолатда муҳим ташхисий мезон ҳисоблансада, уларнинг дифференциал ташхис ва прогноздаги аҳамияти етарли даражада ўрганилмаган. Мақсад. Эндометриал дисфункция билан боғлиқ БАҚК аёлларда эхографик кўрсаткичларни таҳлил қилиш ҳамда уларнинг дифференциал ташхис ва прогнозлашдаги аҳамиятини баҳолаш. Материал ва усуллар. Тадқиқот 2023–2025 йилларда олиб борилиб, жами 120 аёл текширилди: 90 нафар беморда БАҚК-Э, 30 нафар аёл назорат гуруҳида. Текширувчилар ёшга кўра гуруҳларга ажратилди: I (18–25 ёш), II (26–35 ёш), III (36–41 ёш). Барча беморларга трансвагинал ультратовуш текшируви ўтказилиб, эндометрий қалинлиги, эхоструктураси, тухумдон ҳажми, АФС аниқланди. Статистик таҳлил SPSS 26.0 дастурида амалга оширилди. Натижалар. I ва II гуруҳларда функционал ўзгаришлар (гиперэхогенлик, гетерогенлик, АФС пасайиши) устунлик қилган бўлса, III гуруҳда органик ўзгаришлар (эндометрий атрофияси, гиперплазия, строма фибрози) кўп кузатилди. Эндометрий қалинлиги ва тухумдон ҳажмидаги ўзгаришлар қон кетиш клиник кўринишлари билан ишончли боғлиқ бўлди (p<0,05). ROC таҳлил натижалари эндометрий қалинлиги (AUC=0,76) ва тухумдон ҳажми (AUC=0,80) рецидив хавфини прогнозлашда самарали кўрсаткич эканлигини кўрсатди. Хулоса. Эхографик кўрсаткичларни комплекс баҳолаш эндометриал дисфункция билан боғлиқ БАҚК ҳолатларида дифференциал ташхис ва прогнозлашда самарали усул бўлиб, уларни амалиётга жорий этиш индивидуал ёндашув ва рецидивларни олдини олиш имконини беради. en_US
dc.language.iso other en_US
dc.publisher Tashkent, Uzbekistan en_US
dc.subject бачадондан аномал қон кетиш, эндометриал дисфункция, эхографик кўрсаткичлар, эндометрий қалинлиги, тухумдон ҳажми, прогноз. en_US
dc.title Эндометриал дисфункция билан боғлиқ бачадондан аномал қон кетган аёлларда эхографик кўрсаткичларнинг дифференциал ташхис ва прогнозлашда қўлланиши en_US
dc.type Article en_US


Files in this item

This item appears in the following Collection(s)

Show simple item record

Search DSpace


Advanced Search

Browse

My Account