dc.description.abstract |
Кириш. Бепуштлик репродуктив ёшдаги аёлларда долзарб клиник ва ижтимоий муаммо ҳисобланади. Репродуктив тизим микробиотаси дисбиози ва цитокинлар профилидаги ўзгаришлар бепуштлик патогенезида муҳим аҳамиятга эга.
Мақсад. Репродуктив тизим микробиотаси дисбиози билан боғлиқ бепушт аёлларда цитокинлар профили (IL-6 ва IL-10)ни баҳолаш ва уларнинг микробиота ўзгаришлари билан боғлиқлигини аниқлаш.Материаллар ва усуллар. 2022–2024 йилларда Тошкент давлат тиббиёт университетида олиб борилган проспектив тадқиқотга 120 нафар аёл (20–40 ёш) жалб этилди. Улар тўрт гуруҳга ажратилди: I – қин-цервикал
дисбиоз (n=30), II – эндометрий-най дисбиоз (n=30), III – тухумдон дисбиози (n=30), IV – соғлом таққослаш гуруҳи (n=30). Микробиота 16S rRNA секвенирлаш орқали, цитокинлар (IL-6, IL-10) эса ELISA усули билан баҳоланди.Натижалар. I–III гуруҳларда IL-6 даражалари сезиларли ошган (34,6–51,3 пг/мл; p<0,001), IL-10 кўрсат
кичлари эса пасайган (10,4–15,2 пг/мл; p<0,01) ҳолда қайд этилди. Соғлом гу-
руҳда IL-6 12–13 пг/мл, IL-10 эса 28–30 пг/мл атрофида сақланди. IL-6/IL-10
нисбати дисбиоз даражасига мутаносиб равишда 2,3–4,9 баравар ошди
(p<0,001). ROC таҳлилда IL-6/IL-10 нисбати энг юқори прогностик аҳами-
ятга эга кўрсаткич сифатида аниқланди (AUC=0,91).Хулоса. Микробиота дисбиози билан боғлиқ бепуштликда цитокинлар профили сезиларли ўзгариб, яллиғла-
ниш ва иммуномувозанат бузилишини тасдиқлади. IL-6/IL-10 нисбати клиник прогноз ва индивидуал терапияни танлашда муҳим биомаркер ҳисобланади. |
en_US |