dc.description.abstract |
Резюме. Овулятор дисфункция билан боғлиқ бачадондан аномал қон кетиш (БАҚК-О) репродуктив ёшдаги аёлларда кўп учрайдиган гинекологик муаммолардан бири бўлиб, гормонал дисбаланс ва эндометрий рецептивлигининг пасайиши билан тавсифланади. Мақсад. БАҚК-О аёлларда комплекс даволаш ва реабилитация самарадорлигини клиник, гормонал ва морфологик жиҳатдан баҳолаш.
Материал ва усуллар. Тадқиқотга 90 нафар БАҚК-О аёл ва 30 нафар соғлом назорат гуруҳи киритилди. Даволаш гормонал терапия, инструментал усуллар ва метаболик модулаторлар орқали амалга оширилди. Самарадорлик гормонал кўрсаткичлар, ИГХ таҳлиллар ва клиник натижалар асосида баҳоланди. Натижалар. Даволашдан кейин ФСГ пасайди, эстрадиол ва прогестерон ошди, пролактин ва ТТГ барқарорлашди. Морфологик таҳлилларда эндометрий рецептивлиги ва GPR30, PGRMC1/2 рецепторлар экспрессияси тикланди. Ҳайз функцияси I-гуруҳда 83,3%, II-гуруҳда 80,0%, III-гуруҳда 70,0% аёлларда тикланди. Рецидив ҳолатлари мос равишда 10,0%, 13,3% ва 20,0%ни ташкил этди. Прогнозлаш модели юқори аниқликка эга бўлди (AUC=0,83). Хулоса. Комплекс ва индивидуаллаштирилган терапия БАҚК-О аёлларда гормонал ва морфофункционал барқарорликни тиклаб, рецидивларни олдини олишда самарали эканлиги исботланди. |
en_US |