Abstract:
Гистамин интолеранси ҳозирги кунда нафақат спортчилар орасида, балки спорт билан шуғулланмайдиган оддий аҳоли орасида ҳам олдинги йилларга қараганда ошиб бормоқда. Бу ҳолатни спортчиларда ўрганишимизнинг асосий сабабларидан бири еса спортчи истеъмол қиладиган маҳсулотлар таркибидаги гистаминнинг юқори даражаси организмга ножўя таъсирларни олиб келишидан ташқари, жисмоний юклама вақтида организмда ендоген гистамин даражасининг ошиши ҳам қондаги гистамин даражасини ўзгариши асосий сабаблардан бири ҳисобланади.