Abstract:
Мақсад: ошқозоннинг яллиғланиш ва яра касал
ликлари ривожланишида IL6-174C>G (rs1800795)
гени полиморфизмининг тарқалиши ва ролини урганиш. Материал ва усуллар: IL6 гени IL6 -174C>G
(rs1800795) полиморф варианти учраш частотаси
ошқозон сурункали яллиғланишлари ва яраси касал
ликлари бўлган n=96 беморларда ва соғлом n=88 шах
сларда жами 196 та пациентларди таҳлил қилинди.
Натижалар: IL6 -174C>G (rs1800795) полиморфиз
мининг беморлар ва соғлом шахслардаги тарқалиши
таҳлил қилинганда, бу ҳолат, ушбу касалликлар
ни патогенетик механизмларга таъсир қилиши
аниқланди. Хусусан, «C» аллелининг учраш эҳтимоли
3,3 баробарга (χ2=3.3; P=0.1), «C/C» генотипи эса 2,9
баробарга (χ2=2.9; P=0.1) ошгани кузатилди. Шунин
гдек, «G» аллелининг 2,5 марта (χ2=2.5; P=0.2) ошиши
ошқозон яра касаллиги гуруҳида кузатилди. Хулоса:
IL6 -174C>G (rs1800795) полиморф локуси Ўзбеки
стонда ошқозон сурункали яллиғланиши ва ошқозон
яра касалликлари шаклланишида (патогенезида)
муҳим аҳамият эга.