Abstract:
Ушбу тадқиқотнинг мақсади — иккинчи тур қандли диабет билан оғриган беморларда марказий
семизлик ва гликемик назорат ўртасидаги энг аҳамиятли корреляцион боғлиқликларни аниқлаш ва уларнинг эрта
асоратлар ривожланишидаги ўрнини баҳолашдан иборат бўлди. Тадқиқотга 2024–2025 йилларда Самарқанд фи
лиали Республика эндокринология марказида даволанган 104 нафар бемор жалб этилди. Беморлар асоратланган
(n=22) ва асоратланмаган (n=82) гуруҳларга ажратилди. Асоратланган гуруҳда бел айланаси билан оч қоринга
қондаги қанд миқдори (r=0,75; p<0,001) ҳамда 2 соатлик юкламадан кейинги қон глюкозаси (r=0,827; p<0,001)
ўртасида жуда кучли мусбат корреляция аниқланди. Шунингдек, бел айланаси ва HbA1c ўртасида ҳам аҳамиятли
боғлиқлик қайд этилди (r=0,581; p<0,01). Индекс массы тела (ТВИ) ва гликемик кўрсаткичлар ўртасида
аҳамиятли боғлиқлик топилмади. Натижаларга кўра, айнан марказий семизлик гликемик назоратнинг ёмонлашу
ви ва диабетнинг эрта асоратлари ривожланишининг асосий хавф омили бўлиб ҳисобланади.