Abstract:
COVID-19 инфекциясида ошқозон ости безининг гистокимёвий
хусуситяларидан бири, гемодинамик бузилишлар сабабли метаболик ўзгаришлар
оқибатида, ацинусларда секретларни хаддан зиёд қуюқлашиши ва оралиқ тўқимада
нордон табиатли мукополисахаридларни тўпланиши аниқланади. Бу эса, ошқозон
ости безида гипоксия жараёни кечаётганлиги сабабли, мезенхимал хужайраларни
пролифератив фаоллиги ошганлигини англатади. Жумладан, ацинуслар периметрида
базал қават остида, без чиқарув йўллари атрофида, умумий без йўли ва периваскуляр
сохаларда фибробластлар, гистиоцитларни хаддан зиёд кўпайиши шу сохаларни
қалинлашишига олиб келади. Бу эса, бир вақтни ўзида ошқозон ости бези экзокрин
қисмида функционал бузилилашлар сабабли без эпителийларида дистрофик ва
некробиотик ўзгаришлар ривожланишига олиб келади.