| dc.description.abstract |
Мақсад. Кеч репродуктив ёшдаги паст тухумдон захирали аёлларда фертилликни прогнозлашда гормонал ва ўсиш омилларининг прогностик аҳамиятини баҳолашдан иборат. Материал ва усуллар. Тадқиқот 2021–2024 йилларда 120 нафар (35–41 ёш) паст тухумдон захирали кеч репродуктив ёшдаги аёлларда ўтказилди. Тадқиқотга киритилган аёллар POSEIDON классификацияси асосида 3 гуруҳга бўлинди. Гормонлар ECLIA (Roche Diagnostics, Германия), ўсиш омиллари ELISA (BioVendor, Чехия) усулида баҳоланди. Статистик таҳлил SPSS v.26 дастурида амалга оширилди. Натижалар. ФСГ ва АМГ ўртасида кучли тескари корреляция аниқланди (r = –0,84; P < 0,001). II-гуруҳда VEGF (48,5 ± 3,5 пг/мл), IGF-1 (88,0 ± 4,1 нг/мл) ва TGF-β (38,0 ± 2,6 пг/мл) даражалари сезиларли пасайган. ROC таҳлил натижаларига
кўра, АМГ (AUC = 0,90) ва VEGF (AUC = 0,88) энг ишончли прогностик маркерлар бўлди. Логистик модел фертиллик тикланиш эҳтимолини юқори аниқликда баҳолади (Rf = 94,7%; 88,2%; 84,1%), сезгирлик – 97%, спецификлиги – 98%ни ташкил
этди.
Хулоса. Гормонал ва ўсиш омилларига асосланган интеграл модел кеч репродуктив ёшда фертилликни прогнозлашда ишончли, сезгир ва амалиётда қўлланишга тавсия этиладиган усул ҳисобланади. |
en_US |