Abstract:
Сурункали юрак ишемик касалликлари БССТ маълумотига кўра дунё
аҳолисини 57,1% да учарши ва асосан коронар томирларни атеросклерози билан
бевосита боғлиқ касаллик ҳисобланади. БССТ маъулмотларига кўра юрак ишемик
касалликлари билан энг кўп хасталанганларни ёш даражаси бўйича 45-59 ёшлилар бошқа
ёшлилар контингентига нисбатан кўп бўлиши, жинс бўйича, асосан эркаклар 8,1:1
нисбатда учраши билан жиҳатланади. Морфологик жихатдан сурункали юрак ишемик
касалликлари билан хасталанганлар орасида 72,4% ни асосан қайта ёки такрорланувчи
миокард инфаркти билан хастланган ва ёш категорияси бўйича асосан 55-60 ёшлилар
орасида энг кўп учрайди. Миокардда асосан постинфаркт кардиосклерозни ривожланиши
бўйича, чап қоринча олд, ён, тўсиқлараро ва орқа деворида кардиомиоцитларни сурункали
гипоксияси ва ишемия даражасини ортиб бориши билан характерланади.