Abstract:
Миокард инфарктининг ўткир даврида беморларда буйраклар дисфункцияси кўп учрай- диган асоратлардан бири ҳисобланиб, бу ҳолат касаллик оқибатини ёмонлаштиради ва ўлим хавфини оширади. Буйраклар зарарланишининг янги биомаркери сифатида Kidney Injury Molecule-1 (KIM-I) молекуласи бу борада ис- тиқболли кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Kidney Injury Molecule-1 буйрак проксимал най- чалари шикастланганда сезиларли даражада ошиб, анъанавий кўрсаткичларга (креатинин, мочевина) нисбатан эрта босқичларда аниқла- нади.