Abstract:
Сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, фибробласт-23 (FGF-23) ўсиш омили сурункали юрак етишмовчилиги (СЮЕ) патофизиологиясида, айниқса буйраклар дисфункциясининг ривожланишини башоратлашда муҳим ахамиятга эга. FGF-23 асосан фосфат ва Д витамини алмашинувида иштирок этадиган омиллардан бири бўлиб, СЮЕ билан оғриган беморларда буйрак дисфункциясини эрта аниқлаш учун истиқболли биомаркер хисобланади.