Abstract:
Миокард инфаркти ўтказган беморларда 3 ойлик динамик кузатув давомида ўткир буйрак етишмовчилиги маркерларининг ишончли камайиши аниқланган. Ушбу ижобий ўзгаришлар стандарт даво таркибидаги ангиотензинни айлантирувчи фермент ингибиторлари ва ангиотензин рецепторлари антагонистлари таьсири билан боғлиқлиги келтирилган.