Abstract:
Бел-думғаза дорсопатияси мураккаб клиник жиҳатларга эга бўлган ҳолат бўлиб, уни даволашда фақат фармакологик усулларга таяниб қолмасдан, ноанъанавий терапевтик йўллардан ҳам самарали фойдаланиш зарурияти ортиб бормоқда. Ушбу мақолада клиник фармакологияга асосланган даво воситалари билан бир қаторда, нофармакологик ва ноанъанавий усуллар – физиотерапия, мануал терапия, рефлексотерапия, йога ва бошқа интегратив ёндашувлар таҳлил қилинади.