Abstract:
Ушбу мақолада юқумли бўлмаган сурункали касалликлар: юрак-қон томири, қандли диабет ва нафас йўллари касалликлари бўйича маҳаллий ва хорижий адабиётлар таҳлили келтирилган. Беморнинг даволанишга бўлган паст мойиллиги, кўрсатмаларга риоя қилмаслик сабаблари кўрсатилган, улар беморнинг ўзига, касалликка, соғлиқни сақлаш тизими, ҳамда шифокор ва бемор ўртасидаги алоқанинг етарли эмаслиги билан бевосита боғлиқ. Сурункали касалликларни муваффақиятли бошқариш нафақат самарали тиббий терапияни, балки беморнинг даволаниш жараёнида фаол иштирокини ҳам талаб қилади. Юқумли бўлмаган сурункали касалликларни даволаш самарадорлигини белгиловчи асосий омилларидан бири даволашга мойилликка боғлиқ.