Abstract:
Мақолада бирламчи тиббий-санитария ёрдами даражасида сурункали касалликларга чалинган беморларда даволанишга мойиллик пастлиги муаммоси кўриб чиқилади. ЖСТ ва турли тадқиқотлар маълумотларига кўра, узоқ муддатли терапияга мойиллик ўртача 50 %дан ошмайди. Қисқача «compliance», «concordance», «adherence» тушунчаларининг ривожланиши, мойилликни баҳолаш асосий усуллари ва таъсир этувчи омиллар гуруҳлари ёритилади. Мойилликни ошириш учун беморларни ўқитиш, даволаш схемаларини соддалаштириш, шифокор роли ва клиник тавсияларни амалиётга жорий этишнинг аҳамияти таъкидланади.