Abstract:
Ўпканинг сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК) дунё бўйича кенг тарқалган бўлиб, 6–26% ҳолларда учрайди. Ўлим сабабларида юрак-қон томир ва ўсмалардан кейин учинчи ўринда туради. Коморбидлик беморларнинг қайта касалхонага ётиши, ногиронлиги ва ўлимини оширади. Мақсад. ЎСОК ва юрак ишемик касаллиги (ЮИК) коморбидлигини ҳамда уларнинг ўзаро таъсирини сўнгги адабиётлар асосида таҳлил қилиш.