| dc.contributor.author | Д. Л. Зайнутдинова1, Ш. А. Бабаджанова1, А. Н. Арипов2 | |
| dc.date.accessioned | 2025-12-21T15:22:17Z | |
| dc.date.available | 2025-12-21T15:22:17Z | |
| dc.date.issued | 2025-09-30 | |
| dc.identifier.uri | http://repo.tma.uz/xmlui/handle/1/2775 | |
| dc.description.abstract | Гематологик касалликлар ичида гемостаз тизими патологиялари алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, улар она лар ва янги туғилган чақалоқлар саломатлигига сезиларли даражада хавф туғдиради. Жаҳон миқёсида тромбо цитлар фаолияти билан боғлиқ касалликлар кенг тарқалган бўлиб, турли тадқиқотларга кўра, улар 80% ҳол ларда турли даражадаги қон кетишларга сабаб бўлади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) статистик маълумотларига кўра, қон кетиш она ўлими сабабларининг 27,1% ни ташкил этади. 2020 йилда АҚШда она ўлими умумий кўрсаткичи 100 000 тирик туғилган чақалоққа 23,8 ҳолатни ташкил қилган. Клиник кузатувлар га кўра, тахминан 90% гача бўлган бурундан қон кетиш ҳолатлари гемостазнинг бирламчи бўғини — томир тромбоцитар тизим фаолиятининг бузилиши билан кечувчи тромбоцитопатияларда учрайди. Ҳомиладорлик даврида эса иммун тромбоцитопения алоҳида клиник аҳамият касб этади. У барча ҳомиладорлик даврида учрайдиган тромбоцитопения синдромларининг 70–80% ни ташкил этади. Статистик маълумотларга кўра, тромбоцитопения ҳомиладор аёлларда ҳомиладор бўлмаганларга қараганда 4 баробар кўп учрайди ва частота си 11,6% гача етади. Бундай юқори тарқалиш ва оғир клиник оқибатлар ушбу патологияни эрта аниқлаш, ҳавфли гуруҳларини белгилаш ҳамда самарали профилактика ва даволаш стратегияларини ишлаб чиқишни талаб қилади. Тадқиқот мақсади — ҳомиладор аёлларда гемостазнинг тромбоцитар бузилишларининг тарқалишини, этиопатогенетик механизмларини ва клиник белгилари ҳамда намоён бўлиш шаклларини ўрга ниш. | en_US |
| dc.language.iso | other | en_US |
| dc.publisher | O'zbekiston, Samarqand | en_US |
| dc.relation.ispartofseries | УДК:;616.151.511:618.2-06-036 | |
| dc.subject | ҳомиладорлик, гемостаз, тромбоцитопения, тромбоцитопатия, қон кетиш. | en_US |
| dc.title | ҲОМИЛАДОРЛИК ДАВРИДА ТРОМБОЦИТАР ГЕМОСТАЗ ПАТОЛОГИЯЛАРИ: ТАРҚАЛИШИ, ЭТИОПАТОГЕНЕЗИ ВА КЛИНИК КЎРИНИШИ | en_US |
| dc.type | Article | en_US |