Abstract:
Болалар ҳам катталар каби COVID-19нинг узоқ
сақланувчи симптомлари билан азият чекишлари
мумкин. Ж.Ф.Лудвигссон педиатрия беморлари ҳам
COVIDнинг узоқ кечган ҳолатлари ҳақида маълумот-
лар ёзган. COVID-19 ўтказган болаларнинг 42,6% да
касалликдан сўнг сақланиб қолган симптомлар улар-
нинг кундалик фаолиятига, шунингдек мактабдаги
ўқув жараёнларига ҳалақит берган. Д.Буонсенсо ва
бошқалар педиатрик COVID-19 ўтказган беморлар
орасида қолдиқ персистирловчи симптомларни баҳо-
лашди. Унга кўра болаларнинг ярмидан кўпроғи ка-
салликдан 120 кун ўтганидан сўнг ҳам COVID-19нинг
сақланиб қолган симптомларидан шикоят қилган.