Abstract:
Мақсад: тез-тез касалланувчи болалар структура-
сида уратли нефропатияли болалар улушини аниқлаш,
ҳамда уларнинг ижтимоий характеристикасини ўр-
ганиш. Материал ва усуллар: илмий тадқиқот 2015-
2018 йиллар давомида 1-7 ёшдаги 120-нафар болалар-
да ўтказилди. Тез-тез касалланувчи болалар танлаб
олинди, улар орасида уратли нефропатия аниқланган
100 болалар, 50 нафар шу ёшдаги соғлом болалар, назо-
рат гуруҳдаги болалар амбулатор карталари, шунин-
гдек, 50 та ҳомиладор аёллар тиббий картаси ва 50
улар болаларининг тиббий картаси ва касаллик тари-
хи ретроспектив таҳлил қилинди. Натижалар: урат
нефропатияси бор тез касалланувчи болаларда касал-
ликлар ўрта ва оғир тарзда кечиши ва чўзилувчанли-
ги билан характерланади, уларда тонзиллит (30,4%),
отит (6,5%), бронхит (16,2%), гастродуоденит (9,8%),
қайталанувчи ларинготрахеит (13,8%) кўпроқ учрай-
ди. Тез касалланувчи болаларда сийдик йўллари каслли-
клари мавсумийлиги билан характерланади, кўпинча
болалар феврал, апрел, август, декабрь ойларида ка-
салхонада даволанишади. Тез касалланувчи болаларда
сийдик йўллари касалликларидан сурункали пиелонеф-
рит (8,4%), энурез (7,5%), дисметаболик нефропатия
(7,2%), сурункали гломерулонефрит (3,3%) учрайди.