Abstract:
Мақсад: муддатдан ўтиб туғилган болаларнинг
саломатлик ҳолати ва ривожланишидаги нуқони-
ни даволаш ва олдини олишнинг гигиеник хусусият-
ларни такомиллаштириш. Материал ва усуллар:
Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли шифо-
хонаси чақалоқлар касалликлари бўлимида даволан-
ган муддатидан олдин туғилган болалар асосий гу-
руҳни (226 нафар), соғлом болалар назорат гуруҳни
(68 нафар) болалар тадқиқот объекти. Натижалар:
муддатидан ўтиб туғилган болаларнинг саломат-
лик ҳолати ва касалланиш хавф омилларини, мудда-
тидан ўтиб туғилган болаларнинг гормоник риво-
жланишини баҳолаш алгоритмини ишлаб чиқилган.
Муддатидан ўтиб туғилган болаларнинг кунлик
мақбул гигиеник ҳолати ва даволаш тартибини
ташкиллаштириш бўйича илмий асосланган тавси-
ялар ишлаб чиқилган. Хулоса: болалар орасида қайт
қилинган камқонлик касаллиги, гипоксик ишемик эн-
цефалит, пневмония, аллергия, брохиолит, диатез
ва рахит касалликларни олдини олиш борасида қа-
тор профилатик ишлар (болалар орасида касаллик-
ни тўғри ташхислаш, уларнинг соғлом овқатланиш
тартибини ташкиллаштириш, кунлик жисмоний
дақиқаларни даврий шакллантириш, чиниқтириш
воситаларидан фойдаланиш, турли юқумли касал-
ликларни олдини олиш қаратилган эмлаш ишларни
режа асосида амалга ошириш шароитини яратиш)
билан биргаликда тизимли даволаш тартибини
амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.