Abstract:
Коронавирус инфекциясидан кейинги ичак шиллиқ қаватидаги узгаришларнинг
морфологик жихатларидан бири, шиллиқ қаватда кучсиз ифодаланган лимфоплазмоцитар инфильтрация
ичак шиллиқ қаватининг хусусий қаватида ягона нейтрофил хужайралари аниқланади. Крипталар
тузилиши ва қадақсимон хужайралар сақланган куринишидаги узгаришларнинг булиши, қопловчи
эпителийларида метаплазия ва учоқли атрофикузгаришлар аниқланди. Жумладан, ичак шиллиқ қавати
без тузилмалари компонентларининг юза қопловчи эпителийларида сийрак толали бирикитрувчи
туқима, оралиқда интарэпителиал лимфоцитларни ора-сира жойлашиши, баъзиларида МАЛТ
тузилмаларининг атрофик узгариши, оралиқ стромада хажман кичиклашган без эпителийларининг
булиши билан таърифланади.