Abstract:
COVID-19 инфекциясида буйрак усти безининг пўстлоқ қавати устунли
майдони интерстициал тўқимаси ва қон томирларида кучли дисциркуляция,
шиш, қон қуйилишлар ва яллиғланиш инфильтрати ривожланиши
кузатилади. Қон томирлар жойлашган гистотопографик соҳа, яъни
интерстициал тўқима кучли шишга, гидратацияга учраганлиги, айниқса
субкапсуляр соҳа, каптокчали ва устунли майдонлар оралиқ тўқимасида
шиш жараёни учоқли ривожланганлиги аниқланади.