Abstract:
Коронавирусли инфекция (COVID-19) юқори даражада ўлимга олиб келадиган инфекцион касаллик ҳисобланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра 603 164 436 киши касал бўлган бўлса, улардан 6 482 338 таси ўлган. 2020–2021-йиллар давомида Тошкент шаҳрида COVID-19-дан ўлганларнинг бир қисми Республика патологоанатомия марказида аутопсия текширувидан ўтказилди. Ушбу тадқиқотда клиник-анамнестик ва морфологик таҳлил қилиш учун 224-таси ажратиб олинди.