Abstract:
COVID-19-дан ўлганлар буйрак усти без пўстлоқ қаватининг ташқи пардаси ва
каптокчали майдонларида кучли интерстициал шиш ва деструкция ривожланган.
COVID-19 касаллигида SARS-CoV-2 вируси таъсирида дастлаб ташқи парда
таркибидаги артерия ва артериолаларнинг фибриноид бўкишга, айримлари тромбозга
учраши, натижада без паренхимасига кириб борадиган қон томирларда ўткир
дисциркуляция ривожланиши, оралиқ тўқиманинг шикастланиши оқибатида нордон
гликозамингликанлар тўпланиб, тўқиманинг гидратацияга ва шишга учраши
кузатилади.