| dc.description.abstract |
Хозирги вақтда қизамиқ учун эпидемиологик вазият нафақат Ўзбекистонда, балки кўплаб қўшни мамлакатларда ҳам қониқарсиз, қизамиқ эпидемияси Қозоғистон, Тожикистон ва Россияда қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, вирус мамлакатда мавжуд, аммо бошқа мамлакатлардан (Россия Федерацияси, Туркия, Украина) олиб келинган. Қизамиқ эпидемияси циклик бўлиб, ҳар тўрт йилда бир марта учрайди, ҳар хил касалланиш даражаси ва эпидемиялараро даврлар билан ажралиб туради ва бу ҳолат паст касалланиш билан тавсифланади. Қизамиққа қарши эмлашнинг жорий этилиши ва эмлаш қамровининг кўпайиши билан эпидемия йилларида ушбу инфекция билан касалланиш камайди ва эпидемия даврлари узоқроқ давом этди. |
en_US |