Abstract:
Коронароатеросклерозда тож томирларни иммуногисто-кимёвий
текширишларда, эндотелий ўсиш омили орқали томирларни жавоб реакцияси ўрганилди.
Унга кўра, VGFER-1 маркери асосан атеросклерозга учраган соҳа периметрида сақланиб
қолган интимадаги эндотелий ҳужайраларини пролифератив фаоллигини ривожланиш
динамикасини ўрганишда муҳим ҳисобланади. Натижада, томир эндотелийсини
атероск-леротик пилакчалар периметрида ҳаддан зиёд пролиферацияси томир ички
юзасида дағал қопламалар кўринишида деформацияга учраганлигини тасдиқлайди.
Натижада эндотелий ўсиш омили коронар томирларни прогрессив стенозланишини
компенсирлаши оқибатида, ўткир коронар синдромни клиник морфологик моҳиятини
кўрсатувчи белгиларни юзага келиши билан намоён бўлди.