Abstract:
Коронароатеросклерозда беморларда коронар томирларни стентлаш амалиёти учун клиник
морфологик мезонлар мавжуд эмаслиги, ушбу амалиётни қўллашда асосан кам инвазив усул ва беморларни
стационарда бўлиш муддатини қисқартириш, меҳнат фаолиятини чекламаслик, беморларни таклифи ва
ҳохишига биноан танланиладиган энг самарали усуллардан ҳисобланади. Морфологик жиҳатдан эса, ёш
даражаси бўйича,, 18-44 ва 45-59 ёшлиларда томир реакцияси, репаратив регенерацияси кўрсаткичини юқори
бўлиши юқорида келтирилган амалиётлардан кейинги даврда хавф омилларини юзага келишини англатади.
Бу эса, коронар томирларни стентлаш амалиётидан кейинги ривожланган рестеноз (De Novo Lesion) ни юзага
келиши ва беморларда кутилмаган миокард инфарктини ривожланишига олиб келади.