Abstract:
Бизга маълумки, инсон микробиомаси терида, ичакда ва бошқа шиллиқ
қаватларда яшовчи триллионлаб бактериялар, вируслар, замбуруғлар, протозойлар ва
археялардан иборат. Сўнгги ўн йилликда инсон микробиомасининг таркиби,
метаболитлари ва уларга бўладиган ташқи ва ички таъсирларни ўрганиш жадал
ривожланган ҳамда турли касалликлар патогенези билан унинг ўзаро боғлиқлигига оид
кўплаб эҳтимолий муносабатлар аниқланган. Ушбу адабиётлар шарҳида ОИВ-инфекцияси
беморларида кузатиладиган ичак бузилишлари ҳақида маълумотлар келтирилган.