Abstract:
Гепатит А вируси (HAV) бутун дунё бўйлаб кенг тарқалган юқумли касалликлардан бири бўлиб, ўткир вирусли гепатитнинг асосий сабабчиси ҳисобланади [1]. HAV кўпинча енгил кўринишда касалликни келтириб чиқарса-да, баъзи ноёб ҳолларда инфекция ўткир жигар етишмовчилигига олиб келиб, охир-оқибат ўлим билан тугаши мумкин [2]. Вакцинация орқали касалликнинг олдини олиш мумкин
бўлса-да [3], HAV инфекцияси билан боғлиқ йиллик тахминий касалланиш ҳолатлари 150 миллиондан ошади, шунингдек, 2019 йилда бу инфекция билан боғлиқ ўлим ҳолатлари 39 000 дан кўпроқни ташкил этган.