Abstract:
Долзарблиги. Замонавий бос
қичда катталар ўртасида сувчечак би
лан касалланиш даражаси 100 000 аҳо
лига нисбатан 300 тадан 800 тагача ва
ундан ортиқ бўлса, болаларда эса 100
000 болага нисбатан 7000 тани ташкил
этади. Одатда сувчечак енгил кечишга
эга, фақатгина маълум бир хавф гу
руҳларида оғир ва асоратли кечади.
Бундай гуруҳларга ҳомиладорлар ҳам
киритилган. Ҳомиладор аёлнинг сув
чечак билан касалланган шахс билан
контактда бўлиш хавфи юқори ҳисо
бланади ва 12–24% деб баҳоланади.
Аммо популяцияда серопозитивлик
даражаси юқори эканлигини ҳисоб
га олган ҳолда, ҳомиладорлар ораси
да касаллик ривожланиш даражаси
1000 та ҳомиладорликка 0,1–3 ҳолатни
ташкил этади [1; 2; 3; 4]. Адабиётларда
ҳомиладорларда сувчечакни кечиш
хусусиятлари тўлиқ ёритилмаган.