Abstract:
Коронавирус касаллиги 2019 йилда янги SARS-CoV-2 вирус штамми билан чақирилган касаллик бўлиб,
Хитойда Юхан шахридан келиб чиққан, 2020 йил 12 мартда глобал пандемия деб эълон қилинган. COVID-19
инфекциясини оғир кечиши бўйича юқори хавф гурухга кекса ёшдагилар ва/ёки сезиларли ёндош
касалликлари бор инсонлар киради.
Қонда гемоглобин ва темир концентрациясини пасайиши тўғрисидаги маълумотлар СОVID-19
инфекцияси темир етишмовчилиги ривожланиши билан боғлиқлигини тасдиқлашга имкон беради. Шунинг
учун СОVID-19 инфекциясида темир захирасини босқичли терапия ёрдамида тўлдириш лозим.
Ўтказилган тадқиқотларни бор маълумотларига асосан СОVID-19 инфекциясида темир билан юклама
кузатилмайди, балки ўткир фаза оқсили ферритинни концентрациясини ошиши кузатилади. Бундан ташқари,
бор маълумотлар СОVID-19 да кўпроқ темир етишмовчилигини кутиш мумкинлигини билдиради. Кейинги
тадқиқотлар темир алмашинувини ва камқонликни коронавирус инфекциясини патофизиологияси, даволаш
ва прогнозга таъсирини ўрганишга каратилган бўлиши кераклигини кўрсатади.