Abstract:
Мақсад: қалқонсимон безнинг ҳолатини баҳо-
лаш йўллари орқали бронхиал астма билан оғриган
беморларнинг ҳолатини яхшилаш. Материал ва
усуллар: бронхиал астма ва аутоиммун тиреоидит
билан касалланган 250 бемор (159 аёл ва 91 эркак,
ўртача ёши 51,432,01 ва 48,7642,01) ва бронхиал аст-
ма ва токсик бўқоқ билан касалланган 37 бемор (19
аёл (ўртача ёши 46,342,01 ёш) ва 18 эркак (ўртача
ёш 50,852,01 ёш). Аутоиммун тиредидит ва токсик
бўқоқ асоратлари бўлган беморлар тадқиқотга ки-
ритилмаган. Натижалар: аутоиммун яллиғла-
ниш жараёнлари аутоиммун тиреоидит ва токсик
бўқоқнинг асосидир. Токсик бўқоқ билан оғриган бе-
морлар орасида қалқонсимон безнинг нормал кен-
гайиши бўлган шахслар йўқ эди, бу тоифада кўпчилик
беморларда қалқонсимон без катталашган. Аутоим-
мун тиреоидитда қалқонсимон безнинг кенгайиши
субклиник ва манифест тиреотоксикоз билан оғри-
ган беморларда кўпроқ учрайди. Беморларнинг барча
гуруҳлари орасида аёллар устунлик қилди.