Abstract:
Мақсад: даволашдан кейин сурункали обструктив
ўпка касаллигини ривожланиш хавфи турли дара
жадаги беморларда клиник ва функционал кўрсат
кичлар динамикасини баҳолаш. Материал ва усуллар:
тадқиқот Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт
маркази пулмонология бўлимида 2021-2024 йилларда
ўтказилди. 130 киши, шу жумладан сурункали обструк
тив ўпка касаллиги бўлган 110 бемор ва 20 соғлом одам
кузатилди. Бронходилататор терапиясидан ташқа
ри, А кичик гуруҳидаги беморлар кунига 500 мкг дозада
ПДЕ-4 ингибитори (рофлумиласт) олдилар; Б кичик
гуруҳидаги беморларга GOLD даволаш схемасига муво
фиқ бронходилататорлар буюрилган (1Б ва 2Б кичик
гуруҳлари). Натижалар: Даволашдан 1 ой ўтгач, кли
ник симптомларнинг сезиларли даражада камайиши
кузатилди. 2А ва 2Б кичик гуруҳлари беморларида да
воланишдан кейин 6 ва 12 ойлик натижалар 1 ойлик
натижалардан фарқ қилмади. Хулоса: сурункали об
структив ўпка касаллигини яллиғланишга қарши даво
лаш натижалари даволаниш муддатига боғлиқ.