Abstract:
Мақолада ревматоид артрит (РА) билан оғриган беморларда клиник кўринишларнинг ўзига хос жиҳатлари ва уларнинг ташхисий аҳамияти ёритилган. Тадқиқотда беморларнинг асосий шикоятлари, ташқи кўрикда аниқланадиган белгилари ҳамда ҳамроҳ патологиялар таҳлил қилиниб, уларнинг РА клиник шаклларини баҳолашдаги аҳамиятига алоҳида урғу берилган. Натижалар РА ташхиси ва прогнозини белгилашда клиник маълумотларни комплекс баҳолаш зарурлигини кўрсатади.