Abstract:
Мазкур тадқиқот тез-тез ва узоқ вақт касалланадиган болаларда иммун тизим ҳолатининг бузилишларини ўрганишга бағишланган. Ҳозирги кунда болаларда қайталанувчи ва сурункали инфекциялар сонининг ортиши иммун тизим функцияларининг етарлича шаклланмаганлиги ёки дисфункцияси билан боғлиқ деб қаралмоқда. Шу муносабат билан ушбу тоифадаги болаларда иммун статусни чуқур таҳлил қилиш долзарб аҳамиятга эга.