Abstract:
Ботулизм ‒ Clostridium botulinum нейротоксини таъсирида ривожланувчи, периферик
фалажлик билан кечувчи оғир ўткир токсико-инфекцион касалликдир. Мақсад: 2007–2024 йилларда
Ўзбекистонда ботулизм касалланиш динамикасини таҳлил қилиш ва асосий озиқ-овқат хавф
омилларини аниқлаш. Натижалар: Ретроспектив эпидемиологик таҳлил ботулизм ҳолатлари асосан
уй шароитида тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотлари, хусусан сабзавотли консервалар ва
маринадлар билан боғлиқлигини кўрсатди. Касалланишнинг энг юқори кўрсаткичлари 2014, 2017 ва
2018 йилларда қайд этилди. Ушбу даврда сабзавотли консервалар ботулизм ривожланишининг
асосий хавф омили бўлган. Шунингдек, қўзиқорин ва дудланган гўшт маҳсулотлари муҳим хавф
манбалари
сифатида аниқланди. Хулоса: натижалар ботулизм профилактикасини
такомиллаштириш ва уй консерваларининг хавфсизлигини назорат қилишни кучайтириш
зарурлигини кўрсатади.