Abstract:
Болаларда гемоколит синдроми билан кечувчи ўткир ичак инфекцияларида Escherichia
coli муҳим этиологик омил ҳисобланади. Мақсад. Гемоколит синдроми билан кечувчи ўткир ичак
инфекцияларида E. coli инфекциясини ташхислаш усулларини такомиллаштириш. Материаллар ва
усуллар. 2023–2025 йилларда 1 ойдан 17 ёшгача бўлган 114 нафар бола текширилди. Нажас намуна
лари бактериологик усул ва ПЗР ёрдамида таҳлил қилинди. Натижалар. Гемоколит 3,3% ҳолатда
аниқланди. E. coli патотиплари (EIEC, EHEC) 55,4% ҳолатларда қайд этилди. Ушбу инфекцияда қо
рин оғриғи, сувсизланиш ва диарея давомийлиги юқори бўлди. ПЗР усули юқори сезгирлик ва тезкор
ликни кўрсатди. Хулоса. Бактериологик ва ПЗР усулларини комплекс қўллаш E. coli инфекциясини
аниқлаш самарадорлигини оширади.