Abstract:
Ушбу мақолада олий таълим муассасаларида таҳсил олувчи
талабаларнинг билим даражасини баҳолаш масаласи янги илмий ёндашув асосида
қайта кўриб чиқилди. Муаллиф томонидан билим тушунчаси когнитив, амалий ва
рефлексив компонентлар бирлиги сифатида талқин этилди. Тадқиқот жараёнида
билим даражасига таъсир этувчи ички ва ташқи омиллар тизимли равишда
таҳлил қилинди. Шунингдек, анъанавий баҳолаш моделларининг чекланган
жиҳатлари очиб берилди ва уларни такомиллаштиришга қаратилган инновацион
ечимлар таклиф этилди. Натижалар таълим жараёнида компетенцияга
асосланган ва талабага йўналтирилган ёндашувлар самарадорлигини
тасдиқлайди.