Abstract:
Эркакларда иккиламчи “бўш” турк эгари синдроми статик анатомик ўзгариш эмас,
балки босқичма-босқич ривожланиб борувчи клиник-эндокрин жараён ҳисобланади. Шаклланаётган
шаклдан тўлиқ шаклга ўтиш жараёнида гипофизар гормонлар етишмовчилиги кучайиб боради, ай-
ниқса нур терапиясидан кейинги беморларда бу ҳолат яққолроқ намоён бўлади. Шу сабабли бундай
беморларда нафақат нейровизуализацион кузатув, балки гипопитуитаризмни эрта аниқлаш ва даво-
лашни ўз вақтида коррекция қилиш мақсадида мунтазам комплекс гормонал назорат ҳам олиб бори-
лиши зарур