Abstract:
Мақсад: мурувват уйи тарбияланувчи болаларга
тиббиёт ҳамшираси ёрдамини ота-оналари томо
нидан баҳоланиши ва ота-оналарнинг болаларига
бўлган эътиборини ошириш. Материал ва усуллар:
Тошкент шаҳар, Олмазор тумани “Мурувват” ноги
рон болалар учун 2-сон интернат уйи тарбияланув
чиларнинг ота-оналаридан тасодифий танлов йўли
билан социологик сўровнома ўтказилди. Ушбу сўров
номада ихтиёрий равишда 103 нафар ота-она қат
нашди. Анкета сўровномаси орқали “Мурувват” уйи
ҳамшираларнинг тарбияланувчиларга кўрсатилади
ган тиббий ёрдамидан ота-оналар қай даражада қо
ниқиши ўрганилди. Натижалар: ота-оналарда ўт
казилган сўровнома шуни кўрсатдики, фарзандидан
мунтаззам ҳабар олувчи ота-оналар сони қониқарсиз
(46,8%) даражада бўлиб, бу эса муассасада тарбия
ланувчи боланинг руҳиятига салбий таъсир этибги
на қолмай, соғлигида қўшимча стресслар келтириб
чиқариши мумкин. Хулоса: ота-оналар фикри бўйича
(84%), ҳамшираларининг тиббий ёрдам натижалари
уларни қониқтиради. Лекин ҳамшираларининг ёрда
мини янада такомиллаштириш учун уларнинг ой
лик маошини оширишни (39,2%), ва янги замонавий
тиббий технологиялардан фойдаланишни (25,3%),
қоғозбозликни электрон тизимга алмаштиришни
таклиф этишган.