Abstract:
Тадқиқот мақсади. Болаларда севофлуран анестезияси пайтида седация чуқурлигини баҳолаш учун BIS — индекс мониторинги усулининг самарадорлигини ўрганиш. Материал ва усуллар. Севофлуран (Se) ёрдамида 60 та паст оқимли анестезия 1 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларда ўтказилди. Седация даражаси биспектрал (BIS) индекс билан клиник жиҳатдан индукция
босқичларида, севофлуран билан анестезияни сақлаш ва уйғониш даврида баҳоланди.
Натижа. Тадқиқот шуни кўрсатдики, 1 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларда ингаляцияланган севофлуран ва 6
ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларда вена ичига юбориладиган пропофол билан индукция, клиник ва BIS-мониторинг маълумотларига кўра, болаларга зарур даражадаги седация беради. Севофлуран билан
анестезияни қўлловчи босқичларида ва уйғониш пайтида BIS индекси анестезиянинг седатив компоненти чуқурлигини ёш болаларда ва катта ёшдаги гуруҳларда объектив акс эттиради.