dc.description.abstract |
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) таърифича: “Саломатлик
бу нафақат касаллик ва жисмоний камчиликларнинг бўлмаслиги, балки соғлом,
жисмоний, руҳий ва ижтимоий ҳолатга эга бўлишликдир. Ушбу таъриф ЖССТ
1948 йилда қабул қилган низомда келтирилган.
Саломатлик ва хасталик — турли шарт - шароитлар ва омиллар таъсирида
вужудга келган ижтимоий муҳитнинг маҳсулидир. Саломатлик ва хасталик
инсон ҳаётий фаолиятининг маҳсули бўлиб, улар орасидаги фарқ шу ҳаёт
фаолиятини таъминловчи шарт - шароитлардан иборатдир. Агар бундай шароит
инсон учун, унинг ҳаёт фаолияти, ўзини ҳис қилиши учун қулай бўлса бу —
саломатлик, у чегараланган, сиқилган, бузилган тақдирда эса касаллик пайдо
бўлади ва хасталикка олиб келади
Касаллик — бу касалликларга мойиллик нуқтаи назаридан турли хил бўлган
одамлар популяциясига атроф-муҳит омилларининг (ишлаб чиқариш,
ижтимоий, иқлимий ва бошқалар) комплекс таъсири натижасидир. (8,9)
Касбий касалликлар — бу зарарли ишлаб чиқариш омили таъсиридан келиб
чиқадиган касалликлардир. Халқаро меҳнатни мухофозалаш ташкилоти
экспертларининг маълумотларига кўра, Россия Федерациясида ҳар йили 190 000
га яқин одам ёмон меҳнат шароитлари туфайли ногиронлик қайт этилади(139).
Россиялик шифокорларнинг фикрига кўра, 1930 йиллардан бери Россия
Федерациясида рўйхатга олинган касбий касалликлар сони мунтазам равишда
баҳолаб борилмаган. шунинг учун содир бўлаётган воқеаларнинг объектив
тасвири йўқ ва бу тегишли давлат сиёсатини ишлаб чиқишни
қийинлаштирмоқда |
en_US |