Abstract:
Мактаб ўқувчиларига мактаб ичи омиллари микроиқлим ва физик
омиллар таъсирини гигиеник таҳлил қилишда Сирдарё вилояти Гулистон
шаҳридаги 1,17-18 мактабларда тадқиқотлар олиб борилди. Бошланғич
синфхоналарининг микроиқлим кўрсаткичлари Тиббиёт академияси ва Корея
университети ҳамкорлигидаги илмий марказ лаборатория ускуналарида
ҳавонинг ҳарорати, ёритилганлик даражаси, ҳавонинг намлиги, ҳавонинг
ҳаракат тезлиги, ҳаводаги чангнинг миқдори, ҳаводаги карбонад ангидрид,
формальдегид миқдори баҳоланди. Олинган маълумотлар статистик тахлил
қилинди ва СанПиН №0341-16 «Санитарно-эпидемиологические требования к
условиям и организации обучения в общеобразовательных школах» меъёрий
кўрсаткичлари билан солиштирилди. Ҳаво ҳарорати меъёридан 2–4 градусга
пастлиги, ҳавонинг чангланганлик даражаси ПМ–2,5 бўйича ўртача 35,2 µg/m3
ни ташкил қилиб меъёрдан 2,35 мартага юқорилиги, ПМ–10 бўйича эса 6,14
мартага ортиқчалиги аниқланди. Ҳавонинг таркибидаги карбонат ангидрид
миқдори 0,6%ни (1,0–1,5%), формальдегид миқдори 0,2 ни ташқил қилиб ,
меъёрга мос келади.