Abstract:
Тақдим қилинаётган мақолада Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг
стоматология факультети талабалари орасида танламасдан ўтказилган текширувларнинг
натижалари баён қилинган бўлиб, кўрикдан ўтказилган 370 нафар талабаларидан 120 нафар
талабада катарал гингивит аниқланди ва улардан 25 нафари тадқиқот учун ажратиб олинди,
2 гуруҳга 25 нафар соғлом талаба назорат гуруҳи учун танланди, 1 гуруҳ талабаларига 2 ой
давомида азот оксиди тавсия қилиниб, унинг таъсири ўрганилди. Натижалар
цитоморфометрик ва лазер допплер флоуметрияси орқали баҳоланди.