Abstract:
Ўпкани сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК) ва юрак қон томир патологиялари аҳоли орасида кенг тарқалган ва аксарият ҳолатларда коморбидликда
кечадиган касалликлар гуруҳига киради. Кўп тадқиқотларда ЎСОК да юрак қон томир потологияларининг бирга келиши умумий популяцияга нисбатан аниқланган. Ўтказилган йирик метатаҳлилда ЎСОК мавжкд беморларда у бўлмаганларга нисбатан юрак қон томир патологиялари 2 маротаба кўп аниқланган ва ишонч интервали 2,02 – 3,00 га тенг бўлган.