Abstract:
ОИВ инфекцияси билан яшовчилар сони 01.01.2024 йилда 10604 нафар бўлди. Улардан
6026 нафари (56,8%) эркак ва 4578 нафари (43,2%) аёллар улушига тўғри келди. 18
ёшгача бўлган болалар 336 нафар (3,2%) ташкил қилди. Умумий олинганлар сони 6810 нафар
бўлиб, жами ҳисобидан чиқарилганларни 95 фоизини ташкил этди улардан 5037 нафари (73,9%)
эркаклар ва 1773 нафари (26,0%) аёллар улушига тўғри келди. Шундан 18 ёшгача болалар
226 нафар (3,3%) ни ташкил этди. Комиссия ҳисобидан 162 нафар (2,2%) ва доимий яшаш
манзилидан топилмаган ва чет давлатга кетганлар 193 нафар (2,7%) бўлди.