| dc.description.abstract |
Ёноқ–орбитал комплекс (ЁОК) синишлари юз скелети
шикастланишларининг 25–40%ини ташкил этиб, диплопия, энофтальм, инфраорбитал
120гипестезия ва юз деформацияси каби оғир функционал ва эстетик оқибатларга олиб келиши
мумкин. Жарроҳлик аралашувини ўтказиш вақти — жарроҳлик вақти (эрта ёки кеч аралашув)
клиник амалиётда баҳсли масала бўлиб қолмоқд. Бир қатор тадқиқотлар эрта аралашув яхши
натижалар беришини кўрсатса (Ellis, 2019; Markowitz et al., 2020), бошқа муаллифлар кеч
аралашув таклиф этади (Champy et al., 2018). Бу зиддият маҳаллий популяцияда
ретроспектив таҳлил ўтказишни зарур қилади. |
en_US |